Нью-Йорк штати фуқароси Эрик Уэлш ўз исм-шарифини “Юлдузлар жанги” фильми қаҳрамонларидан бирининг номи – Дарт Вейдерга ўзгартирди, дея хабар бермоқда Democrat and Chronicle газетаси.

Транспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича штат департаменти вакили Дарт Вейдер — Уэлшнинг расмий номи эканини тасдиқлади.

43 ёшли эркакнинг айтишича, у асраб олинган бола сифатида улғайган. Шунинг учун исмининг оилавий алоқаларга боғлиқлик жиҳати йўқ. Унинг сўзларига кўра, “Юлдузлар жанги” қаҳрамони ҳисобланган Дарт Вейдер етакчилик қобилияти, ўзига хос хулқ-атворга эга. Нашрнинг қайд этишича, 2002 йилда унга нисбатан лейкемия ташхиси қўйилган.