Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ракетаси Канаверал бурнидан (Флорида штати) муваффақият билан учирилди. Бу унинг июнь ойидаги ҳалокатдан сўнг биринчи марта учирилишидир.
Жараён компаниянинг шахсий сайтидан трансляция қилиб борилди. Йиғилганлар қувонч билан “USA! USA!” деб ҳайқирганлари видеоларда акс этган.

Камералар ракета бортида ҳам ўрнатилган. Ракета бортидаги сунъий йўлдошлар орбитага чиқарилганидан сўнг ракетанинг қайтарилиши режалаштирилмоқда.