Фелипе Мелони Биглиянинг бўйнига тепгани учун жазолашди

Жамият 22 Декабрь 2015 1781

Италиянинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Фелипе Мело учта учрашувга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Бундай жазога футболчи Италия А сериясининг 17-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши учрашувда рақиб футболчиси Лукас Биглиянинг бўйнига оёғи билан зарба бергани учун тортилган.

Шунингдек «Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко «Женоа»га қарши учрашувда (2:0) олган қизил карточкаси туфайли Италия чемпионатининг иккита учрашувини ўтказиб юборади.

Кўпроқ янгиликлар