Ўзбекистон давлат авианазорат инспекцияси, ТИВ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МК вакиллари Парижда Франциянинг авиация соҳаси расмийлари билан учрашув ўтказишди.

“Музокараларнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Келишув лойиҳаси муҳокамаси бўлди.

Музокаралар натижаларига кўра Келишув тасдиқланиб, икки делегация ўртасидаги баённома имзоланди”, - хабар қилди Давлат авианазорат инспекцияси вакили.