Вилоят ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 4 граммдан ортиқ «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур фуқаронинг уйи текширилганида 988 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, у ушбу гиёҳвандлик моддасини маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.