Viber мессенжерида жўнатилган хабарларни белгиланган маълум вақтдан сўнг автоматик йўқ қилиш имконияти пайдо бўлди, дея хабар тарқатмоқда AppAdvice портали.

Жўнатилган хабарларнинг «ўзини-ўзи йўқ қилиш» функцияси фойдаланувчилар учун қўшимча Wink иловасини ўрнатгандан сўнг амал қилади. Ҳозирда бу илова iOS ва Android операцион тизимлари учун мавжуд. Янги функция Snapchat чати имкониятларини тўлиқ такрорлайди. Бу функцияни фаоллаштириб, видео аудио ва фотоларни ҳам жўнатиш мумкин.

Wink хизматини ҳар қандай суҳбатлар учун ишлатиш мумкин бўлади. «Ўзини-ўзи йўқ қилиш» функцияси 1, 3, 7, ёки 10 сонияларда амалга оширилиши мумкин.