Навоийда янги ҳинд фармацевтика корхонаси ташкил этилди

Ўзбекистон 23 Декабрь 2015 1630

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги ҳинд фармацевтика корхонаси ташкил этилди.

Янги «Bravo Pharmaceutical» МЧЖ хорижий корхонасига Ҳиндистоннинг «Bravo Pharmaceuticals Private Limited» компанияси томонидан асос солинди, деб хабар беради telegraf.uz.

Лойиҳа қиймати 2,6 млн долларга тенг.

Қайд этиш керакки, Ҳиндистоннинг шўъба корхоналари шунингдек, Дания, АҚШ, Украина ва Эстонияда фаолият юритади. Хусусан, Эстония Саратонни тадқиқ қилиш марказининг олимлари ҳамкорлигида компания саратонга қарши дори воситасини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар