Олимлар кечқурун таомланиш мия учун зарарли эканини маълум қилишди

Жамият 23 Декабрь 2015 4720

Олимлар тунги уйқу вақтида таом истеъмол қилиш нафақат тана, балки мияга ҳам салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Кунлик тартибнинг бузилиши натижасида хотира сустлашиши бошланади. Бу ҳақда eLife журнали маълум қилди.

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Калифорния университети генетик олими Дон Ло ва унинг ҳамкасблари тунги ҳаёт тарзини олиб борувчи сичқонлар устида тадқиқот ўтказишди. Икки ҳафта давомида жониворларнинг бир гуруҳи тунги 10, 2 ва 3 оралиғида озиқлантирилди. Бошқа гуруҳга эса эрталабки 10 ва тунги 3да озуқа берилди.

Ҳар икки гуруҳдаги кемирувчилар ҳам бир хил муддат давомида ухлаган бўлса ҳам, кундуз вақтида озиқлантирилганлари уйқу билан боғлиқ муаммолар (тез-тез уйғониб кетишди)га дуч кела бошлашди. Бундан ташқари, уларнинг кунлик тартиби бузилди. Натижада хотира ва ўрганишга жавобгар бўлган оқсиллар ишлаб чиқилиши беқарорлашди. Уйқу учун мўлжалланган вақтда озиқланган жониворлар хотира тестларида ёмон натижаларни қайд этишди.

Ҳозирча тунги таомланишнинг инсонга қай даражада кучли салбий таъсир кўрсатиши аниқланмаган. Бироқ тунги сменада ишлайдиган кишиларнинг интеллектуал вазифаларни ёмонроқ ечиши аллақачон маълум бўлган.

2014 йилда Ямагучи университети олими Макото Акаси (Makoto Akashi) ҳам сиқчонлар устида тажриба ўтказиб, инсулин организмдаги бир қатор тўқималардаги суткалик ритмни ўзгартиришини аниқлаган эди. Яъни, организм овқат ҳазм қилиш тизимининг оптимал ишлашига эришиш орқали “ошқозон вақти”ни овқатланиш вақтига мослаштиради.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33712 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13246 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88048 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 140 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 434 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 459 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1663 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар