Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги турли товарлар қаторида автотранспорт воситаларидан ҳам ундириладиган давлат божларининг камайтирилиши билан боғлиқ буйруқнинг амал қилишини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда “Колёса” сайти ёзмоқда.

Божхона тўловларининг сезиларли даражада туширилиши мамлакатда 15 декабрь куни содир бўлган эди. У мамлакатнинг Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлиши муносабати билан жорий этилди.

Аммо янги тарифлар роппа-роса уч кун ишлади, шулардан икки куни – 16 ва 17 декабрь кунлари – Мустақиллик кунининг нишонланиши муносабати билан қўлланмади.

18 декабрь куни кучга кирган янги буйруққа мувофиқ паст нархларнинг амал қилиши вақтинчалик тўхтатилади.