Тошкентда фирибгарлар МЧЖ раҳбарини алдаб 100 млн сўм ундиришди

Жамият 23 Декабрь 2015 4075

Тошкентда яқиндагина очилган МЧЖ раҳбари Бекзод бир гуруҳ фирибгарларнинг алдовларига учиб, уларга 98 млн сўм пулни бериб юборди, деб ёзади “Огоҳ” газетаси.

Айтилишича, унинг ҳузурига Носир ва Вячеслав исмли шахслар келиб, шаҳарда тендер танлови ўтказилаётганини айтишган. МЧЖ номига хориждан келган Kixx HD15 W-40, Kixx CG-4 мотор мойини Ўзбекистонга импорт қилиш ва катта корхоналарнинг дистрибьюторига айланиш учун давлат божларини тўлаб, лицензия олиб беришларига ишонтиришган. Бу сўзларга ишонган раҳбар уларга 98 млн сўм бериб юборган.

Шундан сўнг у фирибгарларни топа олмаган. Бир муддат қидириб овора бўлгач, тегишли идораларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Ўтказилган тафтиш натижасида фирибгарлар топилиб, пуллар эгасига қайтарилган.

Кўпроқ янгиликлар