Volkswagen немис автоконцерни раҳбарияти ўзининг реклама иборасида “Das Auto” (Автомобиль) сўзидан воз кечди, деб хабар бермоқда Horizont немис портали.

Портал маълумотига кўра, автоконцерннинг янги реклама материалларида фақатгина компания номи – Volkswagen’нинг ўзи бўлади.

Концерннинг расмий вакили корпоратив стратегия ўзгарганини тасдиқлади. У бу ўзгаришлар босқичма-босқич амалга оширилишини айтди, чунки компания сайтида ва ижтимоий тармоқларда Das Auto сўзи ҳали ҳам турибди.