2018 йилда серияли тарзда ишлаб чиқарилувчи автомобилларга ақлли ўриндиқлар ўрнатилади

Технология 24 Декабрь 2015 3051

Американинг автомобиль ўриндиқларини ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан бири Lear Corporation уч йилдан кейин ақлли ўриндиқлар ишлаб чиқариши ҳақида хабар берди. Смарт-креслолар ҳайдовчининг тана тузилиши ва ўтириш ҳолатига қараб ўзи мослашиш имкониятига эга бўлади.

Ўриндиқлар - автомобиль интерьеридаги энг қиммат қисмлардан бири бўлиб, нархи жиҳатидан уни Hi-End синфидаги аудиоаппаратура билан ҳам таққослаб бўлмайди. Люкс автомобилларда ҳайдовчи ўриндиғи - кўп функцияли: массаж қилувчи пневмокамера, совутиш вентиляторлари, ҳаво йўналтиргичлар ва оҳангжамали иситиш тизимлари ўрнатилган ҳақиқий санъат асари ҳисобланади. Бошқа ўриндиқлар ишлаб чиқариш мураккаблиги жиҳатидан автоматик узатмалар қутиси билан бир қаторда туради. Шунинг учун кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўриндиқларни ўзлари тайёрламасдан, балки ихтисослаштирилган фирмаларга буюртма беришни афзал кўришади. Улардан бири Американинг Мичиган штатида жойлашган Lear компанияси бўлиб, 2017 йилда бу компания ўзининг юз йиллигини нишонлайди. 2018 йилда эса автомобиль ўриндиқлари соҳасида мисли кўрилмаган янгиликлар яратишни ваъда қилаётган компания истеъмолчиларга қулайликнинг сифатли янги босқичини таклиф қилишни ражалаштирмоқда.

Ақлли автоўриндиқ концепцияси, қўл билан созлаш имкониятини йўққа чиқариб, ҳайдовчининг руҳий кечинмаларини, физик параметрларини ўлчайдиган, кўп сонли биометрик датчиклардан олинган маълумотлар асосида ҳайдовчи ҳолатига қараб, мустақил мослашади. Ўраб олинган қурилма танага тушадиган оғирликнинг оптимал тарзда тарқатиб берилишини таъминлайди, электроника эса ушбу дақиқаларда организм учун нима талаб қилинишини - массажми, вентиляциями, қиздиришми, бироз эркинроқ ушлаб туришми ёки катта тезликда қайрилишлардан ўтишда маҳкамроқ ушлашми, барчасини электрониканинг ўзи белгилайди. Албатта, бунақа инновацион “стул” анча қиммат туради - уни биринчи навбатда премиум сегментидаги автомобилларда таклиф қилишади. Lear Corporation инженерлари уни Intu деб номлашди. Бу ном тахминан intuitive, яъни “интуитив” (ички ҳис билан сезиш) сўзидан олинган.

Кўпроқ янгиликлар