Нефть олибсотарлари кейинги йилда нефть нархи 15 долларга тушиб кетса уларга даромад келтирадиган қисқа муддатли шартномаларни сотиб олмоқдалар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги маълум қилди. 

Нефть бозори трейдерларнинг асосий қисми нарх пасайишидан фойда кўрадиган “айиқ ҳудуди”га нефть олиш ҳажми бўйича квоталарни ўрнатиш бўйича келиша олмаган ОПЕКнинг эълони ортида қайтди. Қўшимча салбий омил бўлиб Эроннинг нефть бозорига чиқиши мумкинлиги бўлмоқда, бу юз берса бозорда талабнинг янада ошиши ва нефть нархининг пасайишига олиб келади. Шунингдек, нефть нархининг пасайишига нефть қазиб олиш ҳажмини ошириб бораётган Россия каби давлатлар таъсир кўрсатмоқда. 

“Биз кейинги йил давомида нефть бозорида талабнинг керагидан ортиқ бўлишини кўрмоқдамиз”, деб айтди Goldman Sachs банкининг хомашё бозорини тадқиқ қилувчи бўлими бошлиғи.

Агентликнинг таъкидлашича, “айиқ тренди” WTI туридаги нефть нархини 2016 йилда 30, 20 ва ҳаттоки 15 долларгача тушириб юбориши мумкин. Агентлик Нью-Йорк хомашё биржаси маълумотларига таяниб, 2016 йил декабрида 15 доллар нархдан нефть етказиб беришга шартномалар 640 минг баррелни ташкил қилгани маълум қилмоқда.