Мутахассис ресторан овқатидан заҳарланганда нима қилиши кераклигини айтди

Жамият 24 Декабрь 2015 3017

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ахборот хизмати раҳбари Умида Мансурова истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ саволларга жавоб берди. Жумладан, сотиб олинган маҳсулот яроқсиз бўлиб чиққанда харидордан ва савдогардан нималар талаб қилиниши, маҳсулот харид қилингани тўғрисидаги чекнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Аммо, унинг сўзларига қараганда, ресторан ва таммадихоналарда тановул қилинган таомдан соғлиғи ёмонлашганини исботлаш мижоз учун катта қийинчилик туғдиради, шу боис бу ўринда истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўшимча қийинчиликларга учрайди.

“Бундай ҳолатлар, аввало, кафе ва ошхоналарда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ёки салатларни тайёрлаш жараёнида унга ишлатиладиган маҳсулотларга яхши ишлов берилмаслик оқибатида келиб чиқиши мумкин, — тушунтирди Мансурова. — Масалани ойдинлаштиришда сиздан тамаддихонада овқатланган вақтингиз, чек қоғозингиз, қандай таомларни тановул қилганингиз ҳақида етарли ва аниқ маълумот талаб этилади”.

“Сиз мурожаат қилган шифокорингиз ташхиси, лаборатория таҳлил хулосалари ҳам керак. Шу билан бирга, тановул қилган овқатингиздан намуна туман санитария-эпидемиология назорат марказида лаборатория кўригидан ўтказилган бўлиши керак. Барча хулосалар ҳақиқатан ҳам шу кафе томонидан тайёрланган овқатнинг сифатсизлигидан соғлиғингизга зиён келтирганини кўрсатса, сизнинг бу борадаги ҳақ-ҳуқуқларингиз, албатта, ҳимоя қилинади”, — хулоса қилди мутахассис.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар