Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун беш кунлик ўқув ҳафтаси жорий қилиниши мумкин

Жамият 24 Декабрь 2015 2175

Қозоғистонда мактаб ўқувчилари учун беш кунлик ўқув ҳафтаси жорий қилиниши масаласи кўрилмоқда, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz мухбири.

Таълим вазирлигида мухбирга беш кунлик ўқув ҳафтаси ёзги таътилнинг қисқартирилиши ҳисобига жорий қилиниши мумкинлиги тушунтирилди.

Таъкидланишича, бу юз берса, ёзги таътил фақатгина 2 ҳафтага қисқартирилиши мумкин. Айни пайтда мутассади ташкилотлар бу масалани ўрганиб, ҳисоб-китоблар ўтказмоқда ва уларнинг натижасига кўра беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича ўз прогнозларини берадилар.

Агар ушбу масала ижобий ҳал қилинса, яъни беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтишга қарор қилинса, унда буни жорий қилиш маълум вақт талаб қилади, чунки давлат таълим стандартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

Кўпроқ янгиликлар