ТДАУда Қишлоқ хўжалик экинларини уйғунлашган ҳимоя қилишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

Ўзбекистон 24 Декабрь 2015 2654

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази томонидан қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган Республика ўқув семинари ташкил этилди.

Унда соҳа мутахассислари, олимлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, туманлар отрядлари, Республика агрокимё станцияси ва унинг ҳудудий агрокимё станциялари ҳамда туман агрокимё лабораториялари, биолабораториялар ходимлари иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида таъкидландики, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда ўсимликларни турли зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунда дунё бўйича 80 минг турдан ортиқ зараркунандалар мавжуд бўлиб, улардан 10 минг тури ўсимликларга жуда катта зарар келтиради. Ҳисоб-китобларга қараганда, жаҳонда ҳар йили зарарли организмлар таъсири оқибатида қишлоқ хўжалик экинларининг 30 фоиздан кўпроқ ҳосили нобуд бўлади.

Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда соҳани ривожлантириш, бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Айниқса, зарарли организмларга қарши курашда кимёвий, биологик, агротехник ва бошқа кураш усулларини уйғунлаштириб қўллашга катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, жорий йилда бу борадаги барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 январдаги йиғилишининг 06-03-39-3-сонли баёни билан тасдиқланган “2015 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳимоя қилиш Дастури”га мувофиқ амалга оширилди.

Бунда асосан атроф-муҳит, инсон ва жонзотлар учун безарар бўлган биологик кураш усулидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор берилди.Ўқув-семинарда бир гуруҳ соҳа мутасадди ва мутахасисларига жорий йилда ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар ҳамда бегона ўтлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш тадбирларини самарали ташкил этишдаги хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўқув-семинарда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш соҳасида истиқболда янги кимёвий воситалар, фойдали ҳашаротлар, технология ва техникаларни қўллаш борасидаги истиқболдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар