ЖАРда “Ёвузлик макони” сериалининг 6-қисмини суратга олиш чоғида техник Рикардо Корнелиус ҳалок бўлди, деб хабар беради Deadline нашри. Фожиа 3 декабрда содир бўлганига қарамай, у ҳақда энди маълумот берилди.

Айтилишича, Корнелиуснинг устига айланувчи платформа устидаги армия вездеходи тушиб кетган. Олинган жароҳатлар оқибатида ходим шифохонада вафот этди.
Октябрь ойида бош ролни ижро этаётган Милла Йововичнинг дублёри Оливия Жексон съёмка чоғида бахтсиз ҳодиса оқибатида жиддий жароҳат олган эди.

У мотоцикл устидалигида съёмка ускунасига урилиб кетди. Жексон 2 ҳафта медикаментли комада бўлди. Шифокорлар унинг қўлини ампутация қилишга мажбур бўлишларидан қўрқмоқда.“Ёвузлик макони”нинг 6-қисмини суратга олиш 2013 йилда бошланган эди, аммо съёмка Йововичнинг ҳомиладорлиги боис тўхтатилди. Картина 2017 йил январида катта экранларга чиқади.