Британиялик жуфтлик ўлган итининг ирсий материалларини клонлаштириш ёрдамида иккита кучук бола олиш учун 100 минг доллар тўлади, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Нашр маълумотларига кўра, эр-хотин Лара Жак ва Ричард Ремденинг улар билан 9 йил бирга яшаган боксёр зотидаги ити ўлиб қолган.

Жуфтлик Жанубий Кореянинг биотехнологик тадқиқотлар жамғармаси Sooam’га мурожаат қилган. Жамғармада 10 йилга яқин вақтдан бери ҳайвонларни клонлаштириш билан шуғулланишади. Таъкидланишича, компания ходимлари 700 дан кўпроқ итни клонлаштира олишган.

Жуфтлик клонлаштириш хизмати учун 100 минг доллар ҳақ тўлаган. Ирсий материал ит ўлимидан 12 кундан кейин олингани сабабли бу хизмат уларга одатдагидан қимматроққа айланган.