2015 йил 25 декабрь куни соат  1100да Жиззах тиббиёт коллежининг мажлислар залида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Жиззах шаҳар  партия ташкилоти томонидан «Ўзбек театри-ўзбек халқининг бой тарихи, миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарининг тарғиботчиси» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Унда ЎзМТДП вилоят партия ташкилоти ходимлари, шаҳар партия ташкилоти раиси ва етакчи мутахассиси, Жиззах тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатини ЎзМТДП Жиззах шаҳар партия ташкилотининг Жиззах тиббиёт коллежи бошланғич партия ташкилоти раиси Дилфуза Ҳамзаева олиб борди.

Дастлаб, Жиззах шаҳар партия ташкилоти раиси Нигора Мухтарова йиғилганларга партиянинг мақсад ва вазифалари хусусида батафсил маълумотлар бериб ўтди.  

Шундан сўнг, ЎзМТДП Жиззах вилоят партия ташкилоти Ижроя Қўмитаси  девони Жамоатчилик билан алоқалар ва ОАВ билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Акмал Бинокулов мавзу юзасидан иштирокчиларига маъруза ўқиди.

"Қачонки миллий маданиятимизнинг узвий қисми бўлган театр санъати хусусида сўз борар экан, буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг "Театр – бу ибратхонадур”, деб айтган фикрини эслаш ўринлидир”, деб ёзилади  президентимиз И.Каримовнинг "Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида.

Дарҳақиқат, театр жамиятчиликни ривожланиши ва инсонларнинг маънавий жиҳатдан бойишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирда юртимизнинг ҳар битта вилоятида театрлар фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, вилоятимиз марказидаги Юнис Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театри  мамлакатимизга бир неча таниқли саҳна номоёндаларини етиштириб берган.

Бугунги тадбирни ўтказишдан аосий мақсад ҳам Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мамлакатимизда миллий урф-одатлар ҳамда қадриятларни асраб-авайлаш ва тарғиб қилишда асосий эътиборни ёшларга қаратилганлиги ҳамда театрлардаги томошалар  орқали  миллатнинг маданиятини очиб бериш кўзда тутилган.