Манба: АҚШ Ўзбекистондаги шаҳарларга 50-йилларда 10та атом бомба ташлашни режалаштирганди

Жамият 25 Декабрь 2015 33096

АҚШ Архивлар ва ҳужжатлаштириш миллий бошқармаси Совет Иттифоқи ва Шарқий Европадаги ядровий зарбалар учун нишонлар рўйхатини эълон қилганди.

"Учинчи жаҳон уруши бошланганда, АҚШ стратегик авиациясининг биринчи навбатда йўқ қилиниши керак бўлган нишонлар рўйхатига Ўзбекистоннинг Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари киритилган", дейилади Sputnik нашри хабарида.

АҚШ Архивлар ва ҳужжатлаштириш миллий бошқармаси эълон қилган ҳужжатлардан аниқланишича, кенг омма АҚШда 1956 йилда тузилган “Стратегик авиация нишонлари” рўйхати билан танишиш имконига эга бўлди.

Ўша пайтларда Собиқ Иттифоқ ва АҚШ орасидаги муносабатлар жиддий кескинлашиб, учинчи жаҳон ядро уруши бошланишига "бир баҳя" қолганди.

50-йилларда техник ривожланиш даражаси атом бомбасини фақат самолётлар ёрдамида ташлаш имконни берар эди. Айнан шу мақсадда АҚШда ўта узоқ масофага учувчи, оғир, қитъалараро, стратегик бомбардимончи самолёт — Боинг Б-52 ишлаб чиқарилган эди. Унинг иккинчи номи — Stratofortress, яъни Стратосфера қалъаси бўлиб, у АҚШ Ҳарбий Ҳаво кучлари сафида 1955 йилдан ҳозирги кунга қадар хизмат қилиб келмоқда.

1959 йилга келиб АҚШ Собиқ Иттифоқдан 10 баравар кўп ядро қуролига эга бўлгани ҳисобга олинса, ушбу урушда АҚШ ғолиб чиқиши эҳтимоли жуда катта бўлган.

АҚШ Стратегик Авиация штаби Шарқий Европа, Собиқ Иттифоқ, Хитой ва Шимолий Корея ҳудудида, уруш бошланган тақдирда, биринчи навбатда йўқ қилиниши керак бўлган минглаб нишонлар рўйхатини тузган. Ушбу нишонлар 2 тоифадан иборат бўлган: биринчи — бу аэропортга эга бўлган шаҳарлар, иккинчи – йирик саноат марказлари.

Ўзбекистон ҳудудида биринчи тоифадаги шаҳарлар рўйхатига Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари киритилган.

Ҳужжатда ушбу шаҳарларда йўқ қилиниши керак бўлган турли хил объектлар категорияси кўрсатилган. Инфратузилма ва оғир саноат объектлари қаторида, ҳар бир шаҳарда — “аҳоли” нишон категорияси ҳам бор.

Ҳужжатда аниқ нишонлар номлари ёки координаталари келтирилмаган, лекин ушбу шаҳарларга биттадан нишон кўрсатилган, Фақакт Тошкентда 2та нишон кўрсатилган. Иккинчи нишон номи Tashkent S.E. деб белгиланган (Tashkent South East).

Wikipedia маълумотига қараганда, 1945 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида 245 минг аҳоли яшаган. АҚШ ташлаган бир дона атом бомба ушбу аҳолидан 165 мингини йўқ қилган. 

50-йилларда Ўзбекистоннинг Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд шаҳарларнинг ҳар бирида 200 минг ёки ундан камроқ аҳоли яшагани ҳисобга олинса, АҚШ ушбу шаҳарларга биттадан бомба ташлашни режалаштирган.

Тошкентда 1959 йилда тахминан 950 минг аҳоли яшаган. Шунинг учун Тошкент учун иккита атом бомбаси мўлжалланган.

Ушбу ҳужжатга кўра, Москва ва унинг атрофларига 179та бомба, Ленинградга 145та бомба, Берлинга 91 атом бомбаси ташлаш режалаштирилганди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар