Кувайт Давлатининг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийран Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки давлатнинг турли соҳаларда иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди.

Иброҳимов Кувайт элчисига KFAED фонди орқали Ўзбекистонда бир неча истиқболли лойиҳалар фаолияти йўлга қўйилгани учун миннатдорчилик билдирди. У Ўзбекистон ва Кувайт турли соҳалардаги ҳамкорликни кучайтиришига умид билдириб ўтган.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари мамлакатнинг турли минерал бойликлар, нефть ва газ ресурсларига бойлиги ҳақида таъкидлаб, Ўзбекистон Кувайт билан бу борада ҳамкорлик йўлга қўйишга тайёрлигини билдирган.