Ўзбекистонда колбаса, гўшт маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи етакчи комапаниялардан бири бўлган «Sherin» савдо белгиси Тошкент шаҳри аҳолиснини кириб келаётган Янги йил билан муборакбод этади. Ҳар йили 20 декабрдан 30 декабрга қадар “Sherin” компанияси korzinka.uz нинг барча тармоқларида катталар ва болаларга янги йил кайфиятини улашади.

Ҳар куни korzinka.uz тармоғи дўконларида шўх ва хушчақчақ Қорқиз кутилмаганда пайдо бўлиб, «Sherin» савдо белгисидан колбаса маҳсулотларини олиш имкониятини берувчи совға сертификатлари кўринишдаги ҳадяни ташриф буюрувчиларнинг табассуми, рақслари ва аъло кайфиятига алмашади.

Номаълум жойдан Қорпарчалари билан замонавий чанғиларда пайдо бўладиган, қиш фасли ва Янги йил байрамлари кириб келаётганилиги ҳақида хабардор этувчи улкан «Sherin» Қорбобоси харидорларга ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. Мамлакатнинг энг катта Қорбобоси қўшиқ куйлайди, рақсга тушиб, байрамона кайфият улашади, ҳамда Янги йил арафасида мўъжизага бўлган ишонч хиссини уйғотади.

«Sherin» савдо белгиси Қорбобосини мамлакатнинг барча Корзинкаларидан изланг! Байрамга хурсандчилик шукуҳини улашувчи Sherin колбасалари ҳар доим ҳар бир уй ва ҳар бир столда мавжуд бўлсин!

Видеони ушбу манзил орқали ўтиб кўришингиз мумкин. 

Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган