19-20 декабрь кунлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Қамчиқ” довони қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берган.

Икки кун давомида ўтказилган ўқув машқларига Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДҚТ)га кирувчи хизматлар бошқарув органлари ҳамда куч ва воситалари жалб этилди.

Ўқув машқи (ФВДҚТ)га кирувчи бошқарув органли ва кучларини “Фавқулодда вазиятлар” режимига ўтказиш ҳамда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмас ишларни олиб боришни ўз ичига олган бир неча босқичларда ўтказилди.

Шунингдек, ўқув машқи доирасида бир қатор ўқув нуқталарида махсус-тактик машқлари бўлиб ўтди. Уларда қидирув-қутқарув, вайроналар остидан ва йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни чиқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш ишлари амалда синаб кўрилди.