Тошкент ва Душанбе мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олди

Ўзбекистон 25 Декабрь 2015 3662

2015 йилнинг 24-25 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги икки давлат делегациялари ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар ҳамда долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд шартномавий-ҳуқуқий негизни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида икки томон савдо айланмасидаги товарлар ва хизматлар номенклатурасини диверсификация қилиш учун мавжуд салоҳиятни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди. Қайд этилганидек, 2015 йил 22-23 июнь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг учинчи мажлиси ҳамкорликнинг энг долзарб йўналишларига эътиборни қаратиш имконини берди.

Томонлар маданий-гуманитар, илм-фан ва спорт соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, ШҲТ ва МДҲни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан мазкур ташкилотлар доирасида икки давлат ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди. Тожикистон томони ШҲТ салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон саъй-ҳаракатини юқори баҳолади. Ўзбекистон томони Тожикистонга мазкур ташкилотдаги мамлакатимиз раислигини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик изҳор этди.

Учрашувда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни конструктив тарзда биргаликда ҳал қилиш йўлларини излаш имконини яратувчи мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар