Вазирлик ва идораларнинг 632та объекти виртуал хусусий тармоққа уланди

Ўзбекистон 25 Декабрь 2015 1290

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида оптик толали алоқа линиялари бўйича 1Гбит/с.гача тезликда маълумотлар узатиш имконияти билан идоралараро виртуал хусусий тармоқ (VPN) канали яратиш ишлари олиб борилди.

25 декабрь куни “Ўзбектелеком” АК томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, вазирлик ва идораларнинг 632та объекти тизимга уланди. Хусусан, Ички ишлар вазирлигининг 210та объектигача 236,4 километрлик оптик толали алоқа линияларини ётқизиш йўли билан ИИВ ички идоравий тармоғини ташкил этиш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, “Умуммиллий таълимий электрон кутубхоналар” ресурсларига улаш мақсадида 702та умумтаълим мактабигача 585 километрлик, 200та касб-ҳунар коллежигача эса 796 километрлик оптик толали алоқа линиялари ётқизилди. Бу эса таълимга АКТни фаол жорий этиш имконини кенгайтирди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар