Россияда “Голос” шоусининг тўртинчи мавсумида Григорий Лепс жамоасидаги иеромонах (руҳонийлик рутбасини олган монах) Фотий ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни Александр Градский тарбияланувчиси Михаил Озеров қўлга киритди.

Полина Гагарина жамоасидаги Ольга Задонская учинчи ўрин билан чекланган бўлса, Баста жамоасидаги Эра Канн финалнинг сўнгги ўрни билан кифояланди.

“Голос” шоуси Россиянинг Биринчи каналида 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ўтган уч мавсумда Градскийнинг шогирдлари — Дина Гарипова, Сергей Волчков ва Александра Воробьёва ғолиб бўлган.