Қамчиқ довонида 27 декабрь куни вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирмоқда.

«А-373 «Тошкент — Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 26—27 декабрь кунлари қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этилган кунларда Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасайиши, шамолнинг тезлиги сониясига 30 метргача кучайиши, туман тушиши, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб кўриш узоқлиги 50—100 метргача қисқариши кутилмоқда.