Тошкентда Ўзбeкистон-Қозоғистон қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон 26 Декабрь 2015 2511

2015 йилнинг 21-25 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган эди.
Музокаралар самарали ва конструктив оқимда, анъанавий ҳамжиҳатлик руҳида ва дўстона шароитда бўлиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар