Хитойда зарарли чиқиндилар туфайли 17 мингта корхона ёпиб қўйилди

Жамият 26 Декабрь 2015 2446

Хитой ҳукумати текширувлар вақтида 2015 йил давомида атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни мунтазам равишда энг максимал даражадан кўпроқ чиқариб келган 17 мингтага яқин корхонани ёпиб қўйди.

Маълумотларга кўра, Хитойнинг миллиондан кўпроқ компанияси текширувдан ўтган. Таъкидланишича, баъзи текширувлар фуқароларнинг илтимоси билан амалга оширилган.

Жорий йилнинг декабрида Пекинда биринчи марта тутун туфайли хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган. Шу туфайли Хитойда мактаблар ёпилган, қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган. Экологик вазиятни яхшилаш учун Пекин ҳукумати автомобиллар оқимини вақтинчалик 2 баробарга камайтирган. Бироқ қабул қилинган чоралар қисқа муддат таъсир қилган ва шу туфайли декабрь ўртасида Пекинда яна хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган.

ОАВлар тутуннинг пайдо бўлишига кўмирда ишловчи кўплаб корхоналарнинг чиқиндилари, иситиш тизимлари ҳамда қурилиш чанги сабаб бўлаётганини маълум қилдилар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар