Истанбул аэропортидаги портлаш учун жавобгарликни курд жангарилари ўз зиммасига олди

Жаҳон 27 Декабрь 2015 3570

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги аэропортда содир этилиб, бир кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун жавобгарликни “Курдистон эркин қирғийлари” гуруҳи ўз зиммасига олди, дея хабар бермоқда Reuters терристлар мурожаатига асосланган ҳолда.

Курдларнинг хабар қилишича, аэропорт миномётдан ўққа тутилган. Бундан ташқари, улар ҳужум Туркиянинг Курдистон ишчилар партиясига қарши ҳарбий амалиётига жавоб эканини маълум қилишган, дея қайд этди Associated Press.

Эслатиб ўтамиз, 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 02:05да Сабиҳи Гўкчен номидаги Истанбул халқаро аэропортида портлаш содир бўлган эди. Бунинг оқибатида икки нафар фаррош жароҳат олиб, улардан бири ҳалок бўлган. Шунингдек, портлашдан аэропортдаги бешта самолётга зиён етган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар