"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббий Мануэль Пеллегрини мавсум якунида Лондоннинг "Челси" жамоасида иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, чилилик бу мутахассис ёзда ўз ўрнини Хосеп Гвардиолага бўшатиб бергач, ҳозирда "Челси"нинг вақтинчалик бош мураббийи сифатида ишлаётган Гуус Хиддинкнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Пеллегрини ўз вақтида "Реал" жамоасида ишлаган. У мадридликлар сафидан "Манчестер Сити"га ўтгач, бу жамоа билан Англия чемпиони ва Англия Кубоги соҳибига айланади.

У фаолият кўрсатган жамоалар қаторида "Сан-Лоренцо", "Ривер Плейт", "Вильярреал" ва "Малага" жамоалари бор.

"Челси" раҳбарияти Пеллегрини услубини Моуриньо услуби билан таққослаган ҳолда, уни афзал кўрган.

Бундан олдинроқ, "Бавария"дан мавсум якунида кетишини маълум қилган Хосеп Гвардиола "Челси"га келиши ҳақида ҳам хабар пайдо бўлганди.