Олимлар маълумотларни узоқ вақт эсда сақлаб қолишнинг самарали усулини маълум қилди

Жамият 27 Декабрь 2015 13054

Британия ва германиялик психологлар маълумотларни хотирада узоқ муддат сақлаб қолишнинг мақбул усулини маълум қилишди. Бу борадаги тадқиқот натижалари Hippocampus журналида эълон қилинди. Унинг қисқартирилган кўринишини эса New Scientist сайтидан топиш мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, узоқ муддатга эслаб қолиш учун яқиндагина қабул қилинган маълумотдан сўнг 10 дақиқа танаффус қилиниши лозим. Ушбу муддат ичида ҳеч қандай ахборот қабул қилинмаслиги, жумладан, телевизор кўрилмаслиги ва ижтимоий тармоқларга кирилмаслиги зарур.

Ушбу ҳолатда маълумотларни эслаб қолиш даражаси ортади. Ҳаттоки, амнезияга учраган кишилар ҳам ижобий натижани кўришлари мумкин.

Тадқиқотлари давомида олимлар кишиларни хира ёритилган, мобиль телефонларисиз бўш ва тинч хонада қолдиришди. Тажрибалардан сўнг психологлар қатнашчилардан ўз ҳиссиётлари ва аввал олинган маълумотларни қозоғга туширишини сўрашди. Якунда хордиқ чиқарган кишилар орадан бир ҳафта ўтганидан сўнг ахборотларни бошқаларга қараганда 10 фоиз кўпроқ ёдда сақлаб қолиши маълум бўлди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар