Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Қўрғонтепа “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида ”Меҳрга муҳтож фарзандларимизга мехр бериб, баҳра олайлик” байрам тадбири бўлиб ўтди. Шу куни 180 ўринли ётоқхона биносини очилиш маросими ҳам ўтказилди.

Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, байрам тадбирида Андижон вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, ҳарбий прокуратураси, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, давлат солиқ инспекцияси вакиллари иштирок этишди.

“Ватан” ҳарбий оркестри қўшиқлари байрамга алоҳида файз бағишлади.

Тўйга тўёна билан, деганидек, ташриф буюрган меҳмонлар ҳомийлик асосида янги бино учун гиламлар ва бошқа керакли анжомлар совға қилишди.