Саудия Арабистони хавфсизлик органлари беш нафар Қозоғистон фуқаросини террористик ташкилотларига қўшилишга ҳаракат қилишда айблаб қўлга олди, дея хабар қилмоқда Саудия Арабистонининг "Ал-Жазира" нашри хусусий ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Нашр маълумотига кўра, гумондорлар махсус амалиёт вақтида ҳеч қандай қаршиликларсиз қўлга олинган. Бу Саудия Арабистонида Қозоғистон фуқароларининг терроризмда айбланиб илк маротаба ҳисбга олинишидир.

Қироллик махсус хизматлари сўнгги икки ҳафта давомида 75 киши террористик ташкилотларга қўшилиш учун ҳаракат қилишда айбланиб қўлга олинган. Уларнинг ярмидан кўпроғи Саудия фуқаролари бўлса, қолганлари Сурия, Покистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Яман, Миср, Фаластин, Иордания, БАА ва АҚШ фуқароларидир.