Австралия секин-аста мамлакат ички биринчилиги оммабоплигини ошириш ниятида.

2015 йил аввалида Австралия Осиё кубогига мезбонлик қилганди. Ушбу юрт қитъа чемпионатини юқори савияда ўтказиб бера олди. Эндиликда австралияликлар А Лигани ҳам кучайтириш борасида ўйлашмоқда.

Бу борада қилиниши кутилаётган асосий ишлардан бири – А Лига оммабоплигини ошириш ва стадионларга мухлислар оқимини кўпайтириш мақсадида номдор легионерларнинг таклиф этилиши сифатида кўрилмоқда.

Sydney Morning Herald нашри яқин вақт ичида Австралия А Лигасида пайдо бўлиши мумкин бўлган футболчилар йигирматалигини тузиб чиқди. Ундан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сервер Жепаров ҳам ўрин олди.

Бундан олдинроқ, Жепаров Кореянинг "Ульсан Хюндай" жамоасидан кетгани ҳақида хабар қилинганди.

Sydney Morning Herald йигирматалиги:

Томаш Росицки (35, Арсенал - Чехия)
Антонио ди Натале (38, Удинезе - Италия)
Робиньо (31, эркин агент, Бразилия)
Фред (32, Флуминенсе - Бразилии)
Зе Роберто (41, Палмейрас - Бразилии)
Мирослав Клозе (37, Лацио - Германия)
Аҳмад Ҳалил (24, Ал Аҳли - БАА)
Умар Абдулраҳмон (24, Ал Айн - БАА)
Шенсуке Накамура (37, Иокогама Маринос - Япония)
Хавьер Савиола (34, Ривер Плейт - Аргентина)
Чжэн Чжи (35, Гуанчжоу Эвергранд - Хитой)
Андрес Д'Алессандро (34, Интернасьонал - Аргентина)
Роналдиньо (35, эркин агент - Бразилия)
Диего Милито (36, Расинг - Аргентина)
Эммануэль Адебайор (31, Тоттенхэм - Того)
Георгиос Самарас (30, эркин агент - Греция)
Эйден Макгиди (29, Эвертон - Ирландия)
Дарио Срна (33, Шахтёр Донецк - Хорватия)
Ясухито Эндо (35 Гамба Осака, Япония)
Сервер Жепаров (33, Ульсан Хюндай – Ўзбекистон).
Таъкидлаш жоиз, ортда қолган мавсумда Австралия А Лигасида иккинчи поғонани эгаллаган “Сидней ФК” жамоаси Жепаровга қизиқиш билдираётган эди.