Голливуд актёри Сильвестр Сталлоне аукцион савдоларида “Формула-1” автопойгалари бўйича уч карра жаҳон чемпиони Айртон Сенна ва боксчи Муҳаммад Алининг қўлқопларини сотиб юборди. Бу ҳақда Speedweek хабар бермоқда.

Аукционда Сеннанинг ўзи томонидан 1994 йилда Сталлонега ҳадя қилинган шлемга 43,75 минг доллар тўлаган 69 ёшли Нью-Йорк фуқароси эга чиқди. Алининг қўлқоплари эса 47,5 минг долларга сотилди.

“Ушбу буюмлар ҳаётимнинг бир қисми эди ва уларнинг ҳар бири бебаҳо хотиралар билан боғлиқ. Бироқ хотиралар етарлича бўлган вақт келди, буюмлар эса энди керак эмас”, - деди Сталлоне.