Тошкентда машина фирибгарлари 10 йилга қамалди

Жамият 27 Декабрь 2015 8641

Тошкентнинг Сирғали туманидаги машина бозорида фирибгарлик қилиб келган икки шахс қўлга олинди. 1978 йилда туғилган Абдусамад Қобилов Наргиза исмли таниши билан биргаликда қаллоблик йўли билан пул ишлаб келгани аниқланди.

Айтилишича, улар машина бозорида ўзларини эр-хотин деб таништириб, машина савдо қилишган. Сўнг машина бўйича келишиб, пулнинг бир қисмини беришган ва қолганин 12 ой давомида тўлаш шарти билан ҳужжатларни расмийлаштиришган. Айни пайтда, ўз номларидаги машинани бошқа одамга нақд пулга сотиб юбориб, бу пуллардан 12 ой мобайнида фойдаланишган.
Суд қарори билан Абдусамад Қобилов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар