Австралия шимолида яшовчи аҳоли тимсоҳлар хавфининг ошгани тўғрисида огоҳлантирилди

Жамият 28 Декабрь 2015 2080

Австралиянинг шимолий қисмида кузатилган сув тошқинлари сабабли аҳоли оммавий эвакуация қилиш бошланди, йўллар бекитилган бўлиб, тимсоҳларнинг ҳужумлари тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда 28 декабрь куни The New Zealand Herald нашри маълум қилди.

Тинимсиз ёққан муссон ёмғирлари сабабли Дэйли дарёси сатҳи кўтарилиб, шу номдаги коммунани сув босган. Бу ердан Дарвин шаҳрига 500 киши эвакуация қилинган, уларнинг 390 нафари кўргазма комплексига жойлаштирилган. Ҳозирга қадар бир кишининг табиий офат қурбони бўлгани хабар қилинди. Яна бир киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. The Guardian нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли эркак йўқолган, уни қидиришга вертолёт жалб этилган.

Шу билан бирга, етиб бориш қийин бўлган Науию аҳоли пунктида тимсоҳларнинг пайдо бўлгани айтилмоқда. Бир неча йиртқич маҳаллий футбол майдонига кириб олган бўлса, яна бирини иккита итни еб турганда кўришган.

Шу муносабат билан Шимолий ҳудудларда парклар ва ёввойи табиат ҳаётини сақлаш бўйича комиссия Facebook`даги саҳифасида одамларни огоҳ бўлишга чақирди.
“Рождество ва Янги йилда тимсоҳлардан эҳтиёт бўлинг, сувга беш метрдан ортиқ яқинлашманг, тимсоҳлар Шимолий ҳудудлардаги ҳар қандай сув ҳавзасида бўлиши мумкинлигини унутманг. Сиз уларни кўрмаслигингиз мумкин, лекин улар сизни эмас!” – дейилади хабарда.
Метеорологларнинг башоратига кўра, вазият яқин кунларда барқарорлашади ва шундан сўнг эвакуация қилинганлар ўз уйларига қайтишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар