Колорадо университети тадқиқотчилари маълумотларни электр ёрдамида эмас, ёруғлик воситасида узатадиган биринчи процессорни яратганлари ҳақида ахборот тарқатишди. Бу ҳақдаги маълумот Engadget.com сайтида чоп этилди.

Процессорнинг қурилиши бутунлай фотонли эмас, лекин унинг 850 оптик унсури оддий электрик чипларга нисбатан ўтказиш қобилиятини мислсиз даражада ошириб юборади. Ускуна 1 кв мм майдонда секундига 300 Гб маълумот ўтказади; бу оддий кўрсаткичлардан 10-50 баробар тезроқдир.

Икки ядроли процессорнинг ўлчови бор-йўғи 3га 6 мм. Янги кашфиёт ЭҲМ бозорида туб янгилик ясаши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг асосида улкан ҳажмдаги маълумотларни қайта ишловчи сервер машиналарини яратиш мумкин бўлади. Шунингдек, ишланманинг оптимизация имкониятлари чекланмаган.