Хатирчида яна ноқонуний ёғфурушлар фош этилди

Жамият 28 Декабрь 2015 1835

Навоий вилояти Хатирчи туманида ноқонуний ёғ ишлаб чиқарувчилар фош этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Янгиработ қишлоғида яшовчи А. Ҳасанов ўз хонадонида қўлбола усулда ясалган мойжувозда пахта чигитидан мой ва кунжара ишлаб чиқараётгани аниқланди. Унинг электр тармоғига 194 минг сўм зарар етказгани маълум қилди.

Текшириш чоғида мойжувоздан ташқари, бошқа ашёвий далиллар ҳам топилди.
Ҳасановга ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Кўпроқ янгиликлар