Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида чет элга ишга юбориш баҳонасида одамлардан пул ундираётган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, Сухроб Рамазонов ва Бобожон Ортиқов исмли шахслар Россияга ишлагани кетиш имкониятини қидириб юрган. Шундай пайтда уларнинг йўлидан Мунира Рўзметова ва Ботир Ўриновлар чиқиб қолган.

Қаллоблар ҳозир Россияда тайинли иш йўқлигини айтиб, йигитларни Туркияга юборишларини ва у ердан иш топиб бера олишларини маълум қилишган. Лекин бунинг эвазига ҳар биридан минг доллардан сўрашган.

Бундан шубҳаланган йигитлар тегишли идораларга арз қилган. Фирибгарлар пулни олаётганида қўлга туширилган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.