Андижон вилоятининг Асака туманида истиқомат қилиб келган Акмалжон Расулов одам савдоси бўйича айбланиб жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, у узоқ йиллар муқаддам Қозоғистон фуқаролигини қабул қилиб, Чимкент шаҳрида истиқомат қилиб келган. Баъзан ўз қишлоғига қайтиб, таниш-билишларидан гуруҳ тўплаб, Қозоғистонга ишлатгани олиб кетган. Бир сафар мана шундай гуруҳни Остонага олиб бориб, Манас исмли шахсга сотиб юборган. Бу шахс асакалик йигитларни бепул ишлатиб, уч ой мобайнида қулликда сақлаган.

Воқеадан хабар топган қариндош-уруғлар етиб келиб, йигитларни олиб кетган. Улар биргалашиб тегишли идораларга арз қилишган. Натижада Акмалжон Расулов қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.