Ўзбекистон божхоначиларига янги пост биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 4072

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Довуд ота” божхона постининг реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Когоннефтгазэнергосервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан таъмирланган иншоот замонавий назорат қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланди.

– Бу ерда божхоначилар учун барча қулайликлар яратилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси катта инспектори Полвон Манғитов. – Енгил ва юк автомашиналарини сканер қилувчи назорат қурилмалари ўрнатилди, божхона пости хизмати фаолияти янада такомиллаштирилди. Илгаригидек узоқ навбат кутиб қолиш ҳолатларига барҳам берилди.

Айни пайтда фуқаролар йиғини ҳудудида божхоначилар учун қурилган 32 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар жой биносининг фойдаланишга топширилиши соҳа ходимлари учун Янги йил байрамига туҳфа бўлди. 7 миллиард 222 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишлари бажарилган турар жой биносида яшаш учун барча қулайликлар мавжуд.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар