Ўзбекистон спорти 2015 йилда: йилнинг энг муҳим ҳодисалари рақамларда

Спорт 29 Декабрь 2015 5105

Ортимизда қолаётган 2015 йил юртимиз спортчилари учун ҳам катта муваффақиятлар, ютуқ ва ғалабаларга бой бўлди. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича йил давомида ўтказилган 297 та халқаро тадбирда (шундан 71 таси ўқув-машғулотлари йиғини) жами 2320 нафар (шундан 714 нафари қизлар) спортчи иштирок этиб, 311 та олтин, 274 та кумуш, 276 та бронза, жами 861 та медални қўлга киритишга мушарраф бўлдилар.

***

Юртимизда 7 985 та оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларга 1,6 млн нафардан ортиқ иштирокчи жалб этилди. Мазкур спортчиларнинг 679,7 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этди. 2014 йилга нисбатан тадбирлар сони 13,8 фоизга, иштирокчилар сони 8,8 фоизга, қизлар иштироки эса 9,5 фоизга ўсган.

***

Хозирга қадар 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига 50 та йўлланма қўлга киритилди (енгил атлетика 7 та, бокс 5 та, эркин кураш 1 та, юнон-рум кураши 1 та, сузши 1 та, байдарка ва каноэда эшкак эшиш 5 та, оғир атлетика 5 та, таэквандо WTF 1 та, паралимпия 24 та).

***

Тошкент шаҳрида Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати; Бадиий гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби спорт мажмуасида Бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи ҳамда “Happy Caravan” мусобақаси бўлиб ўтди.

***

18 июль куни Тошкент шаҳрида Халқаро хаваскорлар бокс ассоциациясининг 2-цикл эй-пи-би йўналиши бўйича мусобақаси юқори савияда ташкил этилиб ўтказилди. Мазкур мусобақада Хуршид Тожибоев россиялик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

***

19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Халқаро хаваскорлар бокс ассоциациясининг 3-цикл эй-пи-би йўналиши бўйича юқори савияда ташкил этилиб ўтказилди. Мазкур мусобақада Хуршид Тожибоев Қозоғистонлик Берик Абдураҳмоновни 12 раундлик жангда мағлуб этиб, эй-пи-би йўналиши камарини қўлга киритди.

***

18-19 июль кунлари Тошкент шаҳрида теннис бўйича Девис кубоги ўтказилди. Девис кубоги мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея миллий терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

***

18 сентябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия Кенгашининг 34-Бош Ассамблея йиғилишида дунёнинг 80га яқин давлатидан 600 нафардан зиёд вакиллар иштирокида 2017 йили Ашхабод шаҳрида ёпиқ иншоатларда ўтказиладиган спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ва “Ўзбек миллий кураши” 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари Дастурига киритилгани расман эълон қилинди.

***

27 август - 13 сентябрь кунлари Лас-Вегас шаҳри (АҚШ) шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар курашлари бўйича жаҳон чемпионатида эркин кураш бўйича Ихтиёр Наврузов, юнон-рум кураши бўйича Рустам Ассакалов 2-ўринни эгаллаб, Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди.

***

1-3 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган “Гран-при” халқаро турнирида 52 та давлатдан 354 нафар (шундан 155 нафари қизлар) спортчилар қатнашди. Унда Ўзбекистон Миллий терма жамоа аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ахборот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар