Ўзбекистондаги банклар 2016 йилдан нақдсиз пулга хорижий валюта сотиш тартибини қаттиқлаштириши ҳақидаги хабарга раддия берилди

Ўзбекистон 29 Декабрь 2015 12913

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ электрон оммавий ахборот воситаларида «КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ ходими томонидан 2016 йил 1 январдан конверсион карталарга хизмат кўрсатиш шартномалари бекор қилиниши ва ҳисобдаги пуллар миллий валютага ўтказиши ҳақида чоп этилган ахборотни қатъий рад этади. Бу ҳақда банк ўз расмий сайтида эълон қилди.

"Қайд этиш лозимки, конверсион операциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (ПҚ–1914-сон, 2013 йил 30 январь) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган «Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ равишда амалга оширилмоқда.

Қўшимча равишда маълум қиламизки, «КДБ Банк Ўзбекистон АЖ» томонидан 2016 йил 1 январдан конверсион операцияларни амалга ошириш ўрнатилган тартибга асосан давом эттирилади", дейилади раддияда.

Шу тариқа, айрим чет эл ахборот ресурсларида эълон қилинган ахборот тасдиқланмади. Kun.uz таҳририяти мазкур текширилмаган ахборотни олиб, қайтадан чоп этганидан афсусда эканлигини маълум қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар