Алишер Усмоновнинг бойлиги бир йилда 1,5 миллиард долларга камайди

Иқтисодиёт 30 Декабрь 2015 5462

2015 йилнинг 28 декабрь ҳолатига кўра, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг бойлиги 1,5 миллиард долларга камайиб, жами 12 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index ҳисоботида сўз кетади.

Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, дунёнинг 400 нафар энг бадавлат инсони рўйхатидан ўрин олган 19 нафар россиялик миллиардернинг даромадлари поёнига етаётган йилда жами бўлиб 8 миллиард долларга қисқарган. Ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасидан 1,6 миллиардлик йўқотиш билан йилни якунлаётган “Роенова” директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг ўрин олган. Унинг бойлиги 12,6 миллиардни ташкил этиб, дунё рейтингида 69-ўринни банд этди.

Иккинчи бўлиб эса дунё бадавлатлари рўйхатининг 80-поғонасини эгаллаган 62 ёшли Алишер Усмонов тилга олинган.

2015 йил якунларига кўра, дунёдаги 400 миллардернинг даромадлари 19 миллард долларга камайган. Нашрнинг қайд этишича, индекс тузиб келинаётган сўнгги уч йил ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Энг кўп йўқотиш эса мексикалик телекоммуникация магнати Карлос Слимга тегишли бўлди.

2013 йил май ойида дунёнинг энг бой инсони бўлган миллиардернинг маблағлари 2015 йил охиригача 20 миллард долларга камайиб, 53 миллард долларни ташкил этди. Бунга унинг асосий активлари жойлаштирилган America Movil SAB компанияси даромадларининг 25 фоизга камайгани сабаб бўлди.

 

Кўпроқ янгиликлар