Америкаликлар Берни Сандерснинг тежамкор классда учишини твиттерда қизғин муҳокама қилишди

Жамият 30 Декабрь 2015 1849

Америкаликлар твиттер ижтимоий тармоғида АҚШ президентлиги учун Демократлар партиясидан номзод ҳисобланувчи Берни Сандерснинг фақат тежамкор классдан фойдаланишини олқишлаган ҳолда, унинг бундай классдаги суратларини махсус ҳештеглар билан жойлаштиришиш акциясини ўтказишди.

Қайд этиш керакки, бу сиёсатчи бундан олдин ҳам АҚШ аҳолисининг 1 фоизини ташкил этувчи 1 фоиз миллиардерларнинг шоҳона ҳаёт кечиришига нисбатан ўз эътирозларини билдириб ўтганди. Нашрнинг ёзишича, у бундай шахслар билан юқори тоифали классларда учишни истамаслигини намойиш этган.

2015 йилнинг ноябрида фейсбукда ҳам флоридаликлар бу сенаторнинг камтаринлиги ҳақида ҳэштеглар билан постлар ёзишганди.

"Берни Сандерс биз билан бирга эконом классда учмоқда. У биз солиқ сифатида давлат хазинасига тўлаган пулларни тежамкорлик билан сарфлашда барчага намунадир", дейилганди постлардан бирида.

Вермонтлик сенаторнинг тарафдорлари 29 декабрь куни ҳам твиттерда #SandersOnaPlane ҳештеги билан твитлар ёзиб, суратлар жойлаштиришди.

Суратлардан бирида Сандерснинг АҚШ президентлиги сайловидаги рақибларининг олий тоифали классларда учишга одатлангани кўрсатиб ўтилган.

Бундан олдинроқ, бу сиёсатчи Time журнали версиясига кўра, "Йил кишиси" деб тан олинганди.

Кўпроқ янгиликлар