АҚШнинг Тамп шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғи янги туғилган Борнео орангутанини намойиш қилди. Унинг сурати Lowry Park Zoo муассасасининг Facebook’даги саҳифасида чоп этилди.

Болакай 21 декабрь куни, Рождество арафасида дунёга келди. Шу боис ҳайвонот боғи ходимлари уни Болакай Санта деб атай бошлашди. Орангутан боласининг лақаби Гожодир.
Ҳайвонот боғи мутахассислари Гожони “Рождествога энг қимматли совға” деб баҳоламоқда.
Гожонинг онаси 30 ёшли Жозидир. Бу унинг тўртинчи боласи. Укасининг туғилишини Жозининг қизи, 10 ёшли Хадия кузатиб турган.

Шу тариқа, ҳайвонот боғида орангутанлар сони 6 нафарга етган.