Тошкент вилоятининг Бекобод туманида пулни нақдлаштириб бериш билан шуғулланиб келган ветеринария дорихонаси хўжайини қўлга олинди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Мансур исмли шахс 2012 йили молиявий жиноят билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Кейинчалик у озодликка чиқиб, ўзини тиклаб олиб, ветеринария дорихонасини очган. Лекин орадан бир муддат ўтиб, ўз муассасасида пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш билан шуғуллана бошлаган.

Жумладан, Омон исмли эркакнинг пластик картасидан 13 млн сўмдан ортиқ пулни ечиб олиб, 9.75 млн сўм нақд берган. Лекин қолган пулларни узоқ муддат қайтаришни истамаган. Бундан жаҳли чиққан эркак дорихоначи устидан тегишли идораларга арз қилган.
Қўлга олинган фирибгар тергов қилингач, у бошқа фуқароларни ҳам шу йўл билан алдаб пул ишлагани аниқланди.