ИШИД 30 декабрь куни Доғистоннинг Дарбанд шаҳридаги Нарин Қалъа қалъасида юз берган отишма учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда SITE Intelligence гуруҳи сайтида маълум қилинган.

30 декабрга ўтар кечаси 2 нафар номаълум шахс шаҳарнинг тоғли ҳудудида жойлашган Нарин Қалъага ташриф буюрган сайёҳларга қарата ўт очганди.

Ҳужум оқибатида 11 киши яраланди, яна бир киши жароҳатланиш натижасида шифохонада ҳалок бўлганди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари отишма қалъага туташ ўрмон ҳудудидан туриб амалга оширилганини айтишган.

Бундан олдинроқ, бу ҳужумдан жабрланганларнинг аксари маҳаллий аҳоли вакиллари бўлгани маълум қилинганди.